Ўзбекистон ДХХси ихтиëрида исталган шахс телефонини жосусга айлантиришнинг қудратли қуроли мавжуд.
OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!
Эрондан шу кунларда дунёга, хусусан Марказий Осиёга эҳтимолий таҳдид сирасига радиация ҳам қўшилдими ёки бундай хавотирга асос йўқми? 22 июн куни АҚШ Эрондаги ядровий объектларни аёвсиз бомбалаши ортидан аксариятни хавотирга солаётган савол шу бўлиб қолмоқда.
АҚШ матбуоти, ўз манбаларига таяниб, президент Трамп маъмурияти Эронга ҳужум режасини маъқуллаганини хабар қилмоқда.
Исроил армияси Эрон қуролли кучларининг янги қўмондони ўлдирилганини эълон қилди. Зарбалар кучайиши мумкинлигидан қўрққан Теҳроннинг минглаб аҳолиси пойтахтдан чиқиб кетишга уринмоқда. Айримлари эса озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа энг зарур маҳсулотларни захира қилиб олишга ошиқмоқда.
Озодликка тақдим қилинган расмий ҳужжатдан маълум бўлишича, Президент Шавкат Мирзиёев ўз маъмуриятининг диний сиёсат учун масъул мулозимини ишдан бўшатган. Бу истеъфо олдинроқ Туркия томонидан Ўзбекистонга топширилган дин уламоси ва блогер Мубашшир Аҳмадга қарши жиноят иши фонида юз бермоқда.
Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида “Air India” ширкатининг учоғи ҳалокатга учради. Самолёт бортида 242 киши бўлган. Ҳиндистон полициясига кўра, учоқ ҳалокатида омон қолганлар йўқ. Хабарларга кўра, учоқ осмонга кўтарилаётган пайтда аҳоли пунктига қулаган.
Давомини ўқинг